Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:19

Расмий: Кунига ўртача 8 мингта тест ўтказилмоқда, Тошкентда 13 беморнинг аҳволи оғир


11 апрель куни Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков ҳар куни коронавирусдан ўртача 8 мингта тест ўтказилаётганини айтди.

“Айни вақтда коронавирус инфекциясини аниқлаш полимераз занжир реакцияси (ПЗР) усули орқали тест қилинмоқда ва бунга ўртача 6-8 соат вақт кетади. Анализ чиқиши муддати уларнинг ҳажмига ҳам боғлиқ. Қанча кўп анализ олинса, натижасини билиш учун ҳам шунча яраша вақт талаб этилади. ПЗР – бу амплификатор бўлиб, амплификация босқичида вирус геномининг селектив кўпайишидир. Бизда кунига ўртача 8 мингта анализ олинмоқда.
Ўзбекистонда коронавирусни аниқлаш учун Германия, Россия, Хитойда ишлаб чиқарилган тест тизимларидан фойдаланилмоқда.

"Улар 100 фоиз аниқликда касалликни аниқлаб бера олади,” - деди Отабеков.

Ўзбекистон санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабековга кўра, Тошкентда коронавирусдан даволанаётган 212 бемордан 13 нафарининг аҳволи оғир.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, 11 апрель Тошкент вақти билан соат 10 холатига кўра, мамлакатда коронавирус 694 кишига юққан, 42 бемор тузалган.

XS
SM
MD
LG