Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:48

Болгария Евроҳудудга тезроқ киришга тараддуд кўрмоқда


Болгария пойтахти София кўчалари.
Болгария пойтахти София кўчалари.

Болгария бош вазири Бойко Борисов мамлакат апрель охиригача еврозонага қўшилиш ҳужжатларини топширишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, София коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш мақсадида иложи борича тезроқ валюта иттифоқига аъзо бўлишни истайди.

Борисов икки ой олдин еврозонага аъзо бўладиган давлатлар ўтиши шарт бўлган ERM-2 механизмига аъзо бўлиш учун лозим ҳужжатлар жорий йилнинг июлида тайёр бўлишини айтган эди.

Борисов коронавирус пандемияси туфайли еврозона «кутиш хонасида» бўлган давлатлар миллиардлаб евро ёрдам олаётганини, аъзо бўлмаган давлатлар эса юқори фоиз ставкалари бўйича қарз олишга мажбур бўлишини айтди.

9 апрель куни еврозонага аъзо давлатлар молия вазирлари учрашиб, иқтисодни дастаклаш мақсадида коронавирус ёрдам чораларини маъқуллади.

Борисов Болгариянинг еврозонага қўшилишини Европа марказий банки билан муҳокама қилганини айтди.

Вазирнинг сўзларга кўра, ERM-2 механизмига аъзо бўлиш София Европа марказий банкидан молиявий ёрдам олишига йўл очади.

Софияга еврозонага кириш учун талаб қилинадиган деярли барча шартни бажариб бўлди. Фақат икки маҳаллий банкни рекапитализация қилиш қолган.

Болгария бош вазири Бойко Борисов мамлакат апрель охиригача еврозонага қўшилиш ҳужжатларини топширишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, София коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш мақсадида иложи борича тезроқ валюта иттифоқига аъзо бўлишни истайди.

Борисов икки ой олдин еврозонага аъзо бўладиган давлатлар ўтиши шарт бўлган ERM-2 механизмига аъзо бўлиш учун лозим ҳужжатлар жорий йилнинг июлида тайёр бўлишини айтган эди.

Борисов коронавирус пандемияси туфайли еврозона «кутиш хонасида» бўлган давлатлар миллиардлаб евро ёрдам олаётганини, аъзо бўлмаган давлатлар эса юқори фоиз ставкалари бўйича қарз олишга мажбур бўлишини айтди.

9 апрель куни еврозонага аъзо давлатлар молия вазирлари учрашиб, иқтисодни дастаклаш мақсадида коронавирус ёрдам чораларини маъқуллади.

Борисов Болгариянинг еврозонага қўшилишини Европа марказий банки билан муҳокама қилганини айтди.

Вазирнинг сўзларга кўра, ERM-2 механизмига аъзо бўлиш София Европа марказий банкидан молиявий ёрдам олишига йўл очади.

Софияга еврозанага кириш учун талаб қилинадиган деярли барча шарни бажариб бўлди. Фақат икки маҳаллий банкни рекапитализация қилиш қолган.

XS
SM
MD
LG