Линклар

Шошилинч хабар
29 октябр 2020, Тошкент вақти: 20:01

COVID-19: Эронда баъзи бизнеслар очилади, Туркманистонда футбол матчлари ўтказилади


Эронда пойтахт Теҳрондан ташқари барча ҳудудда айрим «оз хавф туғдирувчи бизнеслар» қайта очилишига рухсат берилади.

IRNA агентлигининг хабар беришича, президент Ҳасан Руҳоний эронликларни соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияларига амал қилишга чорлаган.

Tasnim хабар агентлигига кўра, Эрон Касаба уюшмалари палатаси ҳукуматга «оз хавф туғдирувчи бизнеслар», жумладан, қандолат ва пишириқ дўконлари киритилган рўйхатни топширган.

Эрон расмийлари коронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган чекловлар мамлакатнинг шусиз ҳам санкциялар туфайли оқсоқлаб келган иқтисодини мушкул аҳволга солиб қўйишидан хавотирда.

Бу орада расман бирорта ҳам коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилмаган Туркманистонда кейинги қолдирилган профессионал футбол матчлари 19 апрелдан бошлаб давом этадиган бўлди. Ўйинларни гавжум стадионларда томоша қилиш мумкин бўлади.

Саккиз жамоадан иборат Туркманистон профессионал лигаси коронавирус пандемияси туфайли 24 март куни ўйинларини кейинга қолдирган эди.

Туркманистон бугунга қадар 68 мингдан ошиқ фуқароси янги коронавирусга чалинган Эрон билан 1150 кмга чўзилувчи чегарага эга.

Пандемияга қарамасдан футбол матчлари давом этмаётган давлатлар орасида Туркманистондан ташқари Беларусь, Тожикистон, Никарагуа ва Бурунди каби давлатлар бор.

XS
SM
MD
LG