Линклар

Шошилинч хабар
15 июл 2020, Тошкент вақти: 16:26

Ўзбекистонда коронавирусни юқтирганларнинг сони 800дан ошди, яна бир бемор оламдан ўтди


Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Ўзбекистонда 12 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олган фуқаролар сони 40 нафарга ошиб, 833 нафарга етди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Аввалроқ 12 апрель куни соат 10:00 ҳолатига кўра, беморлар сони 796 нафарга етгани маълум қилинган эди.

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалиниш билан боғлиқ дастлабки ҳолат қайд этилганидан бери (15 мартдан буён) 42 киши соғайди, тўрт киши (икки аёл ва икки эркак) эса коронавирус сабаб вафот этди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қлишича, Фарғонанинг Ёзёвон туманида яшовчи, Умра сафарида бўлиб қайтган 59 ёшли аёл 11 апрель куни оламдан ўтган.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, аёлда 25 март куни коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, у вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG