Линклар

Шошилинч хабар
21 октябр 2020, Тошкент вақти: 07:10

Беларус ғарбида қурилаётган АЭС кузда ишга туширилади


Беларус расмийлари мамлакат ғарбида қурилаётган атом электр станцияси (АЭС) ёзда синов режимида ишга туширилишини, кузда электр энергияси ишлаб чиқара бошлашини маълум қилди.

АЭС Литва билан чегарага яқин жойлашган Астравец шаҳрида қурилмоқда. Шаҳар Литва пойтахти Вильнюсдан 40 км масофада жойлашган.

Январь ойида Литва энергетика вазири Озодлик билан суҳбатда Беларусда қурилаётган АЭС Литва миллий хавфсизлиги, халқи саломатлиги ва табиатига таҳдид солишини таъкидлаган эди.

АЭС қуриш режасини президент Аляксандр Лукашенка 2008 йилда эълон қилган. Лойиҳани бошлаш учун Минск Москвадан 10 миллиард доллар қарз олган.

АЭСни «Атомстройэкспорт» рус ширкат қурмоқда. Ширкат Россия ҳукуматига қарашли «Росатом» корпорацияси таркибига киради.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG