Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:10

Иркутск расмийлари: Исён кўтарилган қамоқхонада вазият назорат остида


СИЗО-1 Иркутск.
СИЗО-1 Иркутск.

Россия расмийлари маҳкумлар исён кўтарган Иркутск вилоятидаги колониядаги вазият назорат остига олинганини маълум қилди.

Россия давлат матбуот хабарларига кўра, 11 апрель куни исён ва ёнғин ортидан бир нафар маҳкумнинг жасади топилган. Расмийлар маҳкум нимадан ўлганини очиқламади. Маҳаллий нашрлар эса маҳбусларга таянган ҳолда марҳум полиция штурми ортидан ўз жонига қасд қилганини хабар қилди.

Куни кеча маҳаллий мустақил нашрлар маҳбусларга таянган ҳолда исён давомида 300 га яқин шахс жароҳат олганини хабар қилган эди.

Исён 9 апрель куни Ангарск шаҳридаги 15-сонли колонияда содир бўлган. Иркутск вилоятидаги Жазони ижро этиш хизмати матбуот котиби исён маҳбус назоратчига ҳужум қилганидан кейин бошланганини таъкидлади. Аммо маҳбуслар исён турма назоратчиси маҳбусларнинг бирини дўппослаганидан кейин бошланиб кетганини иддао қилган.

Расмийлар мустақил журналист ёки инсон ҳуқуқлари фаолларини қамоқхонага киритмади.

Исён давомида бошланган ёнғин 30 минг км2 ҳудудга тарқалган. Жазони ижро этиш хизмати ёнғинда маҳбусларни айблади.

Хабарларга кўра, қамоқда 1300 нафар маҳбус бор.

Иркутск вилояти Тергов қўмитаси ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғаган.

XS
SM
MD
LG