Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:54

НАТО қўмондони Толибон вакиллари билан учрашди


НАТО ҳарбий альянсининг Афғонистондаги юқори лавозимли қўмондони Остин Миллер Қатар пойтахти Доҳада Толибон жангари гуруҳи вакиллари билан учрашиб, Афғонистонда зўравонликни тўхтатиш масаласини муҳокама қилди.

Бу ҳақда АҚШ армияси матбуот котиби Сонни Леггет маълум қилди.

Леггетнинг сўзларига кўра, 10 апрель куни бўлиб ўтган учрашув февраль ойида АҚШ ва Толибон ўртасида имзоланган келишув доирасида ўтказилган.

Толибоннинг Қатардаги сиёсий офиси матбуот котиби Суҳаил Шаҳиннинг сўзларига кўра, гуруҳ АҚШдан оддий фуқароларга ҳужум қилмасликни сўраган.

Аввалроқ жангари гуруҳ АҚШ кучлари Бадахшондаги уйни бомбардимон қилгани акс этгани иддао қилинган видеони ёйинлаган эди.

Толибон гуруҳи кейинги икки кун ичида Афғонистон бўйлаб амалга оширилган бир неча ҳужумда айбланмоқда.

Давом этаётган зўравонликлар Афғонистон ҳукумати ҳамда Толибон ўртасидаги тинчлик музокаралари тақдири ҳақида савол туғдирмоқда

XS
SM
MD
LG