Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:12

Бу йилги закот нисоби 21 млн 250 минг сўм қилиб белгиланди


Ислом шариатига кўра, 85 грамм олтин ва ундан кўп бойликка эга одам молининг қирқдан бирини закот ўлароқ муҳтожларга бериши керак.
Ислом шариатига кўра, 85 грамм олтин ва ундан кўп бойликка эга одам молининг қирқдан бирини закот ўлароқ муҳтожларга бериши керак.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2020 йил учун закот нисобини 21 миллион 250 минг сўм (85 грамм олтин қиймати)қилиб белгилади.ЎМИ матбуот хизмати маълумотига кўра, Фатво ҳайъати бу қийматни 1 грамм олтиннинг бугунги кундаги ўртача нархи 250 минг сўм эканини эътиборга олган ҳолда белгилаган.

“Мазкур қийматнинг қирқдан бири (1/40), яъни закот учун чиқариладиган қисми 531 250 (беш юз ўттиз бир минг икки юз эллик) сўмга тенг бўлади”, дейилади ЎМИ хабарномасида.

Диний идора одатда нисоб миқдорини ҳар йили Рамазон ойида эълон қиларди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли бу йил закот нисоби эртароқ эълон қилинган.

“Табиийки, бундай пайтда аҳолининг моддий ёрдамга муҳтож бўлган қисмини қўллаб-қувватлашнинг зарурати туғилди ва айни пайтда бу ажр-савоби кўп бўлган амалдир. Мана шундай вазиятда моли нисобга етган бой-бадавлат кишилар молларининг закотини ҳам ҳақдорларга беришлари айни савобли амаллар сирасига киради”, дейилади хабарномада.

ЎМИ синовли даврда муҳтожларга закот бериш закотнинг савобини бир неча баробар кўпайишига сабаб бўлишини урғулаган.

XS
SM
MD
LG