Линклар

Шошилинч хабар
29 октябр 2020, Тошкент вақти: 12:23

ИИВ ходимининг погонини юлган наманганлик депутатга нисбатан жиноят иши очилган


Наманганда ички ишлар ходимининг погони ва кўкрак нишонини юлиб олган шаҳар кенгаши депутатига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати 18 апрель куни хабар қилди.

Хабарда айтилишича, депутат машинасининг суғурта муддати ўтиб кетгани сабаб уни тўхтатган милиция ходими билан тортишган, депутатлик дахлсизлигини рўкач қилиб машинасининг жарима майдонига олинишига қаршилик қилган.

Депутат ходимнинг погони ва хизмат кўкрак нишонини юлиб олиб, улоқтириб юборган.

Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) айблови билан жиноят иши қўзғатилган.

Вазирликка кўра, 2004 йилда қабул қилинган "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида"ги Ўзбекистон қонунида депутат ваколатлари ҳам кўрсатиб ўтилган, бироқ транспорт воситасини ҳужжатсиз бошқариш ҳуқуқи мазкур ваколатлар қаторига киритилмаган.

Сўнгги хабарлар

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG