Линклар

Шошилинч хабар
27 октябр 2020, Тошкент вақти: 05:35

Россия ҳукумати ўз балиқчи кемасининг қўлга олингани юзасидан Норвегияга норозилик билдирди


Москва расмийлари рус балиқчи кемасининг Арктикада Норвегия қўриқлаш хизмати томонидан қўлга олингани юзасидан Ослога эътироз билдирди.

Россиянинг «Борей» кемаси 2 апрель куни Норвегияга тегишли Шпицберген (норвегча Свальбард деб аталади) архипелаги яқинида қўлга олинган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Москва рус кемаси қўлга олинганидан чуқур ташвишда эканлигини изҳор қилди.

Кема Норвегиянинг балиқ ови ман этилган зонасида қўлга олинган. Россия эса ушбу зонани тан олмай, унинг ноқонуний эканлигини иддао қилиб келади.

Захарова Норвегия ўзининг балиқ ови ман этилган зоналари ёрдамида Шпицберген архипелаги атрофидаги таъсир майдонини кенгайтиришга уринаётганини таъкидлаган.

Норвегия Ташқи ишлар вазирлиги кема Норвегиянинг ҳимоя зонасига доир қонунларини бузишда айбланиб, қўлга олинганини тасдиқлади.

Вазирлик, шунингдек, Москванинг эътироз хатини олганини тасдиқлади.

Бундан олдин 2003, 2011 ва 2016 йилларда Норвегия қирғоқ қўриқлаш хизмати Россия кемаларини қўлга олган эди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG