Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:26

АҚШ элчихонаси Жанубий Осетия чегарасида тўсиқлар ўрнатилаётганидан хавотир билдирди


Тбилисидаги АҚШ элчихонаси айирмачи Жанубий Осетия билан Грузия ўртасидаги маъмурий чегара ҳудудида Россия етакчилигидаги «хавфсизлик посбонлари» «чегаралаштириш» ишларини қайта бошлагани ҳақидаги хабарлар юзасидан хавотир изҳор қилди.

Элчихона административ чегара чизиғида ҳар қандай белги, иншоот, структура ёки тўсиқ қурилишини зудлик билан тўхтатишга чақирди.

АҚШ бундан аввал ҳам Жанубий Осетияда Россия дастаклаб келаётган маҳаллий расмийлар маъмурий чегара яқинида тўсиқларни ўрнатаётгани ҳақидаги хабарлар юзасидан хавотир изҳор қилган эди.

Ўтган йилнинг августида АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Морган Ортагус чегара ўрнатиш жараёни ҳудуддаги аҳолини қариндош-уруғидан ажратиб қўйиши ҳамда турмуш тарзига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлаган эди.

Жанубий Осетия ҳамда Грузиянинг иккинчи айирмачи ҳудуди бўлмиш Абхазия мустақиллигини саноқли давлат тан олган. Ушбу икки ҳудуд Грузия умумий территориясининг 20 фоизини ташкил қилади. Россия айирмачи ҳудудларни қўллаб келаётганини халқаро ҳамжамият кескин танқид қилиб келади.

Тбилисидаги АҚШ элчихонаси 17 апрель куни эълон қилган билдирувида Россияни яна бир бор айирмачи ҳудудлардаги «оккупациясини» тугатишга чақирди.

Россия 2018 йилнинг августида Россия ва Грузия ўртасида содир бўлган 5 кунлик уруш ортидан Жанубий Осетия ва Абхазияда ўз қўшинларини юборган.

XS
SM
MD
LG