Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:43

Операчи Ширин Маматова "ноҳуш сабаблар туфайли" касалхонада карантинга олинганини билдирди


Ширин Маматова 18 апрель куни ўзининг instagram саҳифасида коронавирусга тести салбий чиққани, лекин 14 кунни касалхонада карантинда ўтказиши кераклиги ҳақида ёзди.
Ширин Маматова 18 апрель куни ўзининг instagram саҳифасида коронавирусга тести салбий чиққани, лекин 14 кунни касалхонада карантинда ўтказиши кераклиги ҳақида ёзди.

Таниқли ўзбек опера хонандаси Ширин Маматова "нохуш сабаблар туфайли" Тошкентдаги 5-сонли юқумли касалликлар шифохонасига тушиб қолгани ҳақда маълум қилди.

Маматова 18 апрель куни ўзининг instagram саҳифасида коронавирусга тести салбий чиққани, лекин 14 кунни касалхонада карантинда ўтказиши кераклиги ҳақида ёзди.

Аммо, "ноҳуш сабаблар" нималигини хонанда очиқламади.

"Бу ҳамма билан юз бериши мумкин. Аҳволим яхши, коронавирусга тест топширдим, натижа салбий чиқди. Бироқ яна 14 кунни касалхонада ўтказишим керак. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг", — деб ёзади Ширин Маматова.

18 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда камида 1450 кишида вирус аниқланди, 156 бемор соғайди, 4 бемор вафот этди.

XS
SM
MD
LG