Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:42

Бош санитар инспектор: 80 беморда пневмония белгилари кузатилмоқда, 11 нафарининг аҳволи оғир


Нурмат Отабеков брифингда, апрель, 2020
Нурмат Отабеков брифингда, апрель, 2020

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабековнинг маълум қилишича:

- Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволанаётган 87 беморнинг 27 нафарида пневмония белгилари кузатилмоқда, 4 нафарининг аҳволи оғир, бир нафарининг аҳволи эса ўта оғир деб баҳоланмоқда.

- Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида даволанаётган 93 нафар беморнинг 2 нафарининг аҳволи оғир.

- Тошкент тиббиёт академияси клиникасида даволанаётган 165 нафар беморнинг 53 тасида пневмония белгилари кузатилаётган бўлса, 5 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.

19 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда камида 1495 кишида вирус аниқланди, 194 бемор соғайди, 5 бемор вафот этди.

Тошкентда 20 ўқувчи вирус юқтириб олгани айтилди.

Ўзбекистонда карантин 10 майгача узайтирилди, Қозоғистонда вирус юқтирганлар 1591, Қирғизистонда 506 кишига етди, Туркманистонда футбол матчлари бекор қилинмади.

Вирус юқтирганлар расмий сони дунё бўйича 2 миллион 334 мингдан ошди, ўлганлар сони эса 160 мингдан зиёд, тузалганлар 600 минг атрофида.

XS
SM
MD
LG