Линклар

Шошилинч хабар
25 октябр 2020, Тошкент вақти: 02:28

Муддати тугаган баъзи ҳужжатлардан 1 июлгача фойдаланишга рухсат берилди


ИИВ тизимидаги паспорт столи, апрель, 2020

Республика махсус комиссияси қарори билан муддати тугаган ҳужжатлар учун енгиллик бериш мақсадида айрим ҳужжатлар муддати шу йилнинг 1 июлигача узайтирилди.

Булар:

- барча рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар (лицензия ва рухсатномалар);

- шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар (фуқаролик паспорти, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшашига рухсатнома);

- автотранспорт воситаларини бошқариш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар (суғурта полиси, ишончнома, техник кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар)


Бунда, уларнинг муддати ўтганлиги муносабати билан юридик ва жисмоний шахсларга жавобгарлик ва бошқа таъсир чоралари қўлланилмайди.

19 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда камида 1495 кишида вирус аниқланди, 194 бемор соғайди, 5 бемор вафот этди.

Ўзбекистонда карантин 10 майгача узайтирилди.

Сўнгги хабарлар

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG