Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:26

Руҳоний АҚШ таҳдидлари ортидан Эрон армиясини огоҳ туришга чақирди


24 апрель куни Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат ҳарбий кучларини «провокациялардан» огоҳ бўлиб туришга чорлади.

Президентнинг бу сўзларидан олдин Вашингтон ва Теҳрон Форс кўрфазидаги кемалари хавфсизлиги таъминлаш учун керакли чораларни кўришини айтиб, бир-бирига дўқ-пўписа қилган эди.

23 апрель куни Эрон инқилоб посбонлари корпуси қўмондони генерал-майор Ҳусайн Саламий АҚШ ҳарбий денгиз флоти кемалари Эроннинг савдо кемаларига таҳдид солса, уларни нишонга олишни буюрганини таъкидлаган эди.

Ундан аввалроқ эса АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ флотига мудофаа мақсадида Эрон кемаларига қарши ўт очишга рухсат берган эди.

«Мен АҚШ ҳарбий-денгиз флотига Эроннинг ҳарбий кемалари ҳаракатланишга тўсиқ яратадиган бўлса, уларга қарши ўт очиш ва йўқ қилиш тўғрисида буйруқ бердим», деб ёзди ўз Трамп Twitter саҳифасида.

Трампнинг бу баёнотидан сўнг Эрон Ташқи ишлар вазирлигига АҚШ манфаатларини тамсил этувчи Швейцария элчиси чақиртирилган. Унга Эрон ҳукуматининг Оқ Уйга йўллаган норозилик нотаси топширилган.

Ой бошида АҚШ ҳарбийлари 11 та Эрон инқилоб посбонлари корпуси кемаси Форс кўрфазида Америка кемаларига яқинлашганини билдириб, буни «хавфли ва провокацион» ҳаракат дея таърифлаган эди.

АҚШ ва Эрон муносабатларидаги вазият йил бошида АҚШ Ироқда Эрон генерали Қосим Сулаймонийни ўлдирганидан кейин янада мураккаблашган.

XS
SM
MD
LG