Линклар

Шошилинч хабар
10 июл 2020, Тошкент вақти: 11:49

Грузия ҳукумати Саакашвилига Украина бош вазир ўринбосари лавозими таклиф этилганидан ғазабда


Михаил Саакашвилига Украина бош вазири ўринбосари лавозими таклиф қилингани Грузия ҳукумати ғазабини келтирди.

Грузия бош вазири Гиоргий Гахария ватанида хизмат ваколатларини суиистеъмол қилишда айбдор деб топилган шахс Украинада юқори лавозимга тайинланиши «номақбул» ҳолат эканлигини айтиб, бундай чора Тбилиси ва Киев муносабатларига путур етказишини таъкидлади.

Киевда эса ҳукмрон «Халқ хизматкори» партияси аъзолари ҳукуматнинг Саккашвилини ислоҳотлар бўйича бош вазир ўринбосари лавозимига тайинлаш таклифига турли муносабат билдирди.

Саакашвилининг ўзи журналистларга берган интервьюсида президент Володимир Зеленский ундан Халқаро валюта жамғармаси билан музокара олиб боришни сўрганини таъкидлади.

2004-2013 йилларда Грузия президенти лавозимида ишлаган Саакашвили 2018 йилда хизмат ваколатларини суиистеъмол қилишда айбдор деб топилиб, сиртдан тўққиз йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Унга қўйилаётган айбловларни рад этиб келаётган Саакашвили 2015 Украинада янги карьера бошланди. Ўша йили президент Петро Порошенко унга Украина фуқаролигини бериб, Одесса вилояти губернатори лавозимига тайинлади. Аммо Порошенко ва Саакашвили ўртасида келишмовчиликлар юзага келгани учун 2016 йил Порошенко уни лавозимидан бўшатди.

2017 йил Саакашвили Украинада мухолиф партияга асос солди, натижада Порошенко унинг фуқаролигини бекор қилди.

Ўтган йили жорий президент Зеленский Саакашвилига Украина фуқароларини қайтадан берди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG