Линклар

Шошилинч хабар
21 сентябр 2020, Тошкент вақти: 14:30

Британия Эрон Ер орбитасига сунъий йўлдош учирганидан хавотир билдирди


Британия Эрон ҳарбий сунъий йўлдошни Ер орбитасига чиқарганидан хавотир изҳор қилиб, Теҳронни БМТнинг бундай фаолиятни ман этувчи резолюциясига амал қилишга чорлади.

Британия Ташқи ишлар вазирлиги 24 апрель куни эълон қилган билдирувда «Эрон баллистик ракета технологиясидан фойдаланиб, сунъий йўлдошни учиргани ҳақидаги хабарлари хавотирли бўлиб, БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231-сонли резолюциясига зиддир», дейилади.

Эрон инқилоб посбонлари корпуси ўз сайтида эълон қилган билдирувга кўра, Эроннинг «Нур» деб номланувчи илк ҳарбий йўлдоши Ер сатҳидан 425 км масофага кўтарилган.

22 апрель куни АҚШ давлат котиби Майк Помпео Эрон бу ҳаракати учун жавобгарликка тортилиши кераклигини таъкидлади.

Эрон ўз ядровий қурол дастурини кейинги босқичга олиб чиқишга уринаётгани ҳақидаги иддаоларни рад этиб келади.

24 апрель куни Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Эрон ракеталари ядровий каллак учиришни кўзламаётганини таъкидлади. «Эрон на ядровий қуролларга, на бундай даҳшатли қуролларни отиш мақсадида яратилган ракеталарга эга», деб ёзди у ўз Twitter саҳифасида.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG