Линклар

Шошилинч хабар
11 июл 2020, Тошкент вақти: 19:06

Сардоба сув омбори


  • Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборининг тўғони 1 май куни эрталаб соат 5:55да ўпирилишни бошлаб, яқин-атрофдаги аҳоли уйларини сув босди.
  • Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, "Қўрғонтепа", "Дўстлик", "Юртдош" МФЙлардан жами 11598 нафар киши эвакуация қилинган.​
  • Вазирликка кўра, сув босиш хавфи бўлган “Қуйтош”, “Ота юрт”, “Бирлик” МФЙлари аҳолиси ҳам эвакуация қилинмоқда.
  • Президент Шавкат Мирзиёев вертолётда воқеа жойига етиб борди.
  • Ҳозирча жабрланган ва ҳалок бўлганлар ҳақида расмий маълумот йўқ.
  • Сардоба сув омбори қурилиши 2010 йилда Жанубий Мирзачўл каналининг марказий тармоғи оқиб ўтадиган ҳудудда бошланган эди.
  • 2017 йилда қурилиши якунланган гидроиншоотнинг сув сиғими 930 миллион куб метр. Сув омборининг баландлиги эса 28,8 метр.
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 январдаги “Сардоба сув омборида кичик ГЭС қурилиши” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Сардоба сув омбори қошида кичик ГЭС қурилишини бошлаган эди.
  • “Сардоба сув омборида кичик ГЭС қурилиши” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш 2020-2022 йилларга мўлжалланган, умумий қиймати 21,3 млн еврони ташкил этади.
XS
SM
MD
LG