Линклар

Шошилинч хабар
10 июл 2020, Тошкент вақти: 02:38

Жиззахда опа-ука селда оқиб кетди


Болалар Ширин қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи сойдан ўтаётган вақтда сел келиб, уларни оқизиб кетган.

Жиззах вилояти, Зомин туманидаги Ширин қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи опа-ука сел келиши оқибатида ҳалок бўлди.

Бу ҳақда хабар қилган Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармасига кўра, болаларнинг каттаси 14 ёшда (2006 йил туғилган Т.Г.), кичкинаси эса 9 ёшда (2011 йил туғилган Т.Ф.) бўлиб, ҳодиса опа-ука озиқ-овқат дўконига чиққан пайти содир бўлган.

Болалар Ширин қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи сойдан ўтаётган вақтда сел келиб, уларни оқизиб кетган.

Болаларнинг кичиги жасади сой бўйида топилган, каттаси ҳушсиз ҳолда туман тиббиёт бирлашмасига келтирилган. Бироқ, кўрсатилган муолажага қарамасдан ҳаётдан кўз юмган.

Жиззах вилояти ИИБ воқеанинг қайси куни бўлганини очиқламаган.

27 дан 28 апрелга ўтар кечаси 4 вилоятда кучли шамол ва бўрон бўлди, шу куни Бухорода 1 одам ўлди, камида 41 одам жароҳатланди.

Жиззахда ҳам шу куни сел келгани хабар қилинганди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG