Линклар

Шошилинч хабар
10 июл 2020, Тошкент вақти: 13:38

Швецияда бедарак йўқолган покистонлик журналист ўлик ҳолда топилди


Покистонлик журналист Сажид Ҳусайн.

Икки ой олдин Швецияда бедарак йўқолган покистонлик журналист Сажид Ҳусайн ўлик ҳолда топилди.

Швеция полицияси билдирувига кўра, Ҳусайннинг жасади 23 апрель куни Уппланд вилоятидаги Фирис дарёсида топилган.

Швеция полицияси матбуот котиби Balochistan Times газетасига муҳаррирлик қилган Ҳусайн қотиллик қурбони бўлган бўлиши мумкинлигини, аммо суиқасд ва ҳалокат ҳам эҳтимолдан холи эмаслигини таъкидлади.

Матбуот котиби ўтказилган аутопсия журналист қотиллик қурбони бўлгани ҳақидаги «айрим гумонларни» бартараф этганини қўшимча қилди.

39 ёшга тўлган Ҳусайн 2012 йилда ўз фаолияти туфайли келиб тушган таҳдидлар ортидан Покистонни тарк этган, 2017 йил Швециядан бошпана сўраган.

Ҳусайн Покистонда инсон ҳуқуқлари топталиши ҳамда уюшган жиноятчилик ҳақида ёзган, мамлакатдаги гиёҳванд модда сотувчи гуруҳ етакчиларидан бирини фош қилган.

Чегара билмас журналистлар ташкилоти расмийси Ҳусайн ўз фаолияти туфайли ўғирлаб кетилиб, ўлдирилгани эҳтимолдан холи эмаслигини таъкидлади.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG