Линклар

Шошилинч хабар
06 июл 2020, Тошкент вақти: 21:17

Дариға Назарбоева Қозоғистон сенати раиси лавозимидан олинди


Дариға Назарбоева Қозоғистон собиқ президентининг тўнғич қизи.

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев собиқ президент Назарбоевнинг тўнғич қизи, мамлакат сенати раиси Дариға Назарбоеванинг ваколатларини тугатишга қарор қилди.

Ҳозирча бунинг сабаблари очиқланмади.

Тоқаев Твиттерда Дариға Назарбоевага миннатдорлик эълон қилди.

56 ёшдаги Дариға Назарбоева Қозоғистонни 30 йил мобайнида бошқарган отаси 80 яшар Назарбоев ўтган йили истеъфога чиққан кундан сенат раиси эди.

Конституцияга мувофиқ, Сенат раиси амалдаги президент ўз вазифасини бажаролмай қолганида ёки истеъфо берганида навбатдаги сайловга қадар президент ваколатини бажариб туради.

Аксар таҳлилчилар Назарбоев ўрнини қизи Дариға эгаллаши мумкинлигини тахмин қилиб келган. Дариға Назарбоева 2016 йилдан Сенатнинг Халқаро алоқалар, мудофаа ҳамда хавфсизлик қўмитасига етакчилик қилган. Ундан аввал бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG