Линклар

Шошилинч хабар
29 октябр 2020, Тошкент вақти: 05:05

Каримов даврида тақиқланган хусусий нотариуслар иш бошлади


Ўзбекистонда хусусий нотариуслар 10 йил аввал ёпилганди.

Марҳум президент Ислом Каримов даврида фаолияти тақиқланган хусусий нотариуслар яна иш бошлади.

Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, 20 апрель куни хусусий нотариал фаолият олиб бориш учун биринчи электрон лицензия берилган ва 1 майдан у иш бошлаган.

Ўзбекистонда хусусий нотариуслар фаолияти 2010 йил 5 май куни Каримов фармони билан тўхтатилган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг сентябрь ойида “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолаган.

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистонда хусусий нотариал идоралар ташкил этишга рухсат берилади. Фармонда Нотариал палата ташкил этилиши ва унга барча нотариуслар аъзо бўлиши ҳам қайд этилган.

Эндиликда нотариус хизматлари ҳафтасига 7 кун кўрсатилиши мумкин, натижада нотариал идоралардаги навбатлар муаммосига барҳам берилиши кутилмоқда.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG