Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:47

Афғонистон президенти Эронда афғон муҳожирлари чўкиб кетганини тергов қилишга чақирди


Афғонистон президенти Ашраф Ғани ўтган ҳафтада Эронда бир неча афғонистонлик муҳожир чўкиб кетганини тергов қилишга чақирди.

Муҳожирларни Эрон чегарачилари дарё кечишга мажбурлагани иддао қилинмоқда. Бугунга қадар 18 нафар муҳожирнинг танаси сувдан олиб чиқилган. Уларнинг айримларида қийноқ излари кузатилган.

Афғонистон терговчилари фожиани тергов қилишни аллақачон бошлаб юборган бўлишига қарамасдан, 8 май куни президенти Ғани 10 аъзодан иборат янги ишчи гуруҳ тузди.

Расмий маълумотларга кўра, муҳожирлар Афғонистоннинг Ҳирот вилоятидан Ҳарируд дарёси орқали Эронга ноқонуний тарзда ўтаётиб чўкиб кетган.

8 май куни Ҳирот вилояти ҳокими дарё кечишга мажбурланган 55 нафар муҳожирнинг 18 нафари мурдаси топилганини, яна олти нафари жасади ҳали топилмаганини билдирди.

4 май куни Human Rights Watch ташкилоти Эрон чегарачилари афғонистонлик муҳожирларни дўппослаб, дарёдан сузиб ўтишга мажбурлагани ҳақидаги иддаоларни «даҳшатли» дея баҳолаб, бу ҳолатни тергов қилишга чорлади.

Ўтган ҳафтада Афғонистон расмийлари Эрон чегарачилари муҳожирларни дўппослаб, қийноққа тутиб, сўнгра дарёни кечишга мажбурлаганини билдирган эди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ҳодиса Афғонистон ҳудудида содир бўлганини таъкидлаб, Теҳрон ҳам алоҳида тергов бошлашини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG