Линклар

Шошилинч хабар
13 июл 2020, Тошкент вақти: 09:28

Covid-19: Ўзбекистон ҳукумати Тожикистонга шифокорларини жўнатди


Ўзбекистон ҳукумати Тожикистонга COVID-19га чалинган беморларни даволашда, касалликнинг олдини олиш ва даволашда ёрдам бериш учун шифокорлар гуруҳини жўнатди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, юқори малакали шифокорлар Тожикистонда коронавирусга чалинган беморларни даволашда, касалликнинг олдини олиш ва даволашда ёрдам беришади.

Шифокорлар гуруҳига реаниматолог-анестезиологлар, пульмонологлар, эпидемиолог, инфекционист ва вирусологлар кирган. Уларни Тошкент аэропортида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов кузатиб қўйди.

Ундан ташқари, президент Шавкат Мирзиёевнинг буйруғига асосан Душанбе шаҳрига 144та мобил тиббий контейнерлар, касалларни жойлаштириш ва даволаш учун гуманитар ёрдам сифатида юборилди. Ушбу контейнерлардан касаллар учун жой етишмаётган шифохоналарда қўшимча ўринлар яратиш мақсадида фойдаланилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Тожикистонда коронавирусни юқтирганлар 500 кишидан ошган. 12 киши вафот этган. 4,2 минг киши тиббий кузатув остида.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG