Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:32

Мирзиёев ўз ташаббуси билан Тошкентда барпо этилган "Ғалаба боғи"ни очди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 май куни Тошкентда янги барпо этилган "Ғалаба боғи"ни очди ва у ердаги "Матонат мадҳияси" деб аталувчи ёдгорлик пойига гул қўйди.

Янги боғ Тошкентнинг Олмазор туманида 12 гектар майдонда президент Мирзиёевнинг ташаббуси билан 9 май кунига қуриб битказилди.

Тадбирда Миллий Гвардияси аскарларидан иборат фахрий қоровул саф тортди.

Бундан олдин Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон урушининг асосий ёдгорлиги Мустақиллик майдонидаги "Мотамсаро она" ҳайкали бўлган ва бундан олдинги йиллар Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистоннинг олдинги президенти Ислом Каримов 9 май кунги тадбирларда ўша ҳайкал пойига гул қўйган.

9-май Ўзбекистонда расман Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланади.

Айни пайтда коронавирус пандемияси сабаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида, карантин даражаси қандай бўлишидан қатъий назар, 9 май, Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқлаб қўйилган.

Бундан ташқари, 1941−45 йиллардаги уруш қатнашчиларининг хонадонларини зиёрат қилиш ҳам тақиқланди.

Коронавирусга қарши курашиш бўйича республика комиссияси байрамни фақатгина оила даврасида нишонлашни тавсия қилмоқда.

XS
SM
MD
LG