Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:25

Эронда чигирткаларга қарши курашга ҳарбийлар жалб қилиниши мумкин


Эрон мамлакат жанубида экинларга таҳдид солаётган чигирткалар тўдаларига қарши курашга ҳарбийларни жалб қилиши мумкин.

Бу офат коронавирус пандемиясидан катта зиён кўрган ҳамда АҚШ санкциялари туфайли иқтисоди мушкул аҳволга тушиб қолган Эрон учун қўшимча муаммо бўлмоқда.

Эрон қишлоқ хўжалиги матбуот котиби мамлакат армияси ўтган йилдаги каби чигирткаларга қарши курашга кўмаклашишни таклиф қилганини билдирди.

Кейинги ҳафталарда чўл чигирткалари тўдалари Сомали яриморолида ҳамда шарқий Африкада экинларни босди, Араб яриморолига етиб борди.

Эрон қишлоқ хўжалиги матбуот котиби чигирткалар 200 минг гектар майдондаги экинларга ҳужум қилганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, ҳашаротлар миллион гектаргача ҳудудга зарар келтириши мумкин.

Бу орада Покистон ҳам чигирткалар ҳужумига ҳозирланмоқда. Ўтган йилда ҳам Эрондан учиб борган ҳашаротлар Покистонда экинларни босган эди.

Кейинги ойлардаги мўл ёғингарчилик шарқий Африка ҳамда жануби-ғарбий Осиёда чўл чигирткалари кўпайишига шароит яратди.

XS
SM
MD
LG