Линклар

Шошилинч хабар
29 октябр 2020, Тошкент вақти: 19:12

Ўзбекистон ҳудудида бир аср олдин олинган рангли суратлар


Прокудин-Горский Россия империясини рангли суратга туширишни бошлашдан олдин Марказий Осиë халқларининг бир аср олдинги ҳаëтини суратларда акс эттирган.

Россия императори томонидан империяни рангли суратга олиш вазифаси топширилишидан бир неча йил олдин химик Прокудин-Горский бугунги Ўзбекистон ҳудудига қуëш тутилишини кузатиш ва уни суратга олиш учун йўл олди.

Сергей Прокудин-Горский (чапдан иккинчи) Тяншан тоғлари устида қуëш тутилишини кузатиш учун булут тарқашини кутмоқда. 1 январ 1907 йил
Сергей Прокудин-Горский (чапдан иккинчи) Тяншан тоғлари устида қуëш тутилишини кузатиш учун булут тарқашини кутмоқда. 1 январ 1907 йил

Бир неча ҳафта давом этган экспедиция булутли ҳаво туфайли ўз асосий мақсадига эриша олмади, аммо саëҳат бекорга кетмади. Прокудин-Горский ўзининг рангли суратлар олишга имкон берувчи Германияда ишлаб чиқарилган фотоаппарати билан кўздан пана кўчаларни, Бухоро ва Самарқанднинг кўҳна марказларини суратга олди. Бу суратлар олдинги олинган суратларга ўхшамаслиги билан фарқ қилар эди.

Ëғочни пўстлоғидан тозалаëтган самарқандлик дурадгор
Ëғочни пўстлоғидан тозалаëтган самарқандлик дурадгор

Бухоро чеккасидаги Баҳоуддин Нақшбанд меъморий ëдгорлиги ичидаги мақбара.
Бухоро чеккасидаги Баҳоуддин Нақшбанд меъморий ëдгорлиги ичидаги мақбара.

Самарқанддаги овқатланиш жойларидан бирида шашлик пишираëтган одам.
Самарқанддаги овқатланиш жойларидан бирида шашлик пишираëтган одам.

Қиш қуëшидан баҳра олаëтган маҳаллий аҳоли вакиллари.
Қиш қуëшидан баҳра олаëтган маҳаллий аҳоли вакиллари.

Самарқанддаги мадраса олдида суратга тушиш жараëни.
Самарқанддаги мадраса олдида суратга тушиш жараëни.

Горский рангли суратга олишнинг олдинги методларини такомиллаштирди. Унда учта сурат бўлиши талаб этилади ва ҳар бир сурат рангли фильтрлар ëрдамида суратга олинади. Бу учта сурат бирлаштирилиб қизил, яшил ва кўк рангда ëритилганида рангли суратни чиқариш мумкин.

Самарқанд марказининг Регистон майдони устидан кўриниши.
Самарқанд марказининг Регистон майдони устидан кўриниши.

Этник тожикларга ўхшаб кийинган самарқандлик қария.
Этник тожикларга ўхшаб кийинган самарқандлик қария.

Паранжи ëпинган самарқандлик аëл уйи олдида.
Паранжи ëпинган самарқандлик аëл уйи олдида.

Прокудин-Горский Россия империясининг бир бўлаги бўлган ҳозирги Ўзбекистонга уч марта саëҳат қилган.

Самарқандда тиббиëт маҳсулотларини сотаëтган сотувчилар.
Самарқандда тиббиëт маҳсулотларини сотаëтган сотувчилар.

Самарқанд марказидаги маҳаллий аҳоли вакиллари.
Самарқанд марказидаги маҳаллий аҳоли вакиллари.

Прокудин-Горскийнинг биринчи саëҳати 1907 йилда қуëш тутилишини кузатиш ва суратга олиш учун амалга оширилган. Иккинчи ва учинчи саëҳатларини императордан Россия империясини суратга олиш топшириғи бўлганидан кейин 1911 йилда амалга оширган.

Бухоро амири саройи олдида.
Бухоро амири саройи олдида.

Прокудин-Горский Марказий Осиëда олган 200дан ортиқ суратларни қачон олгани номаълум, аммо ҳукумат биноларига кириш учун махсус рухсатнома талаб қилинишини инобатга олсак, Бухоро Ички ишлар вазирининг тантанали маросим қиличи билан тушган суратидан келиб чиқиб бунга ўхшаш суратлар 1911 йилда олинган деб тахмин қилиш мумкин. Чунки ўша пайтда суратчида император томонидан берилган хат бўлган.

Пахта тегирмонида ип йигираëтган ускуналар. Суратнинг Тошкентда олингани тахмин қилинади.
Пахта тегирмонида ип йигираëтган ускуналар. Суратнинг Тошкентда олингани тахмин қилинади.

Бухоро зиндонининг кишанланган икки маҳбуси.
Бухоро зиндонининг кишанланган икки маҳбуси.

Сурат зиндондан бир неча метр узоқда туриб олинган. Бу зиндонда икки нафар Британия офицери 1842 йилда Бухоро амирининг буйруғи билан қатл қилинишидан олдин қийноққа солинган.

Бухоро зиндони ичидаги "қарздорлар камераси".
Бухоро зиндони ичидаги "қарздорлар камераси".

Давлатга солиқ тўламаган ëки бошқалардан қарзи бўлган бухороликлар мана шу зиндонда сақланган, лекин уларга қарзини узгунча ташқарига чиқиб ишлаб келишга рухсат берилган.

Бухоро амири саройи ичидаги бинолардан бири.
Бухоро амири саройи ичидаги бинолардан бири.

Маҳаллий тарихчининг Озодликка айтишича, бино 1920 йилги Совет оккупацияси даврида вайрон қилинган.

Шоҳи Зинда.
Шоҳи Зинда.

1917 йилги Большевиклар инқилобидан кейин Прокудин-Горский Россиядан қочиб Парижга жойлашди. 1944 йилда у вафот этганидан кейин АҚШ Конгресс Кутубхонаси суратчининг қариндошларидан 1902 суратни сотиб олди. Улардан 200дан ортиғи Марказий Осиëда олинган.

XS
SM
MD
LG