Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2020, Тошкент вақти: 15:58

Расмий Тошкент Москвадаги парадда иштирок этишини тасдиқлади


Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.

Жорий йилнинг 24 июнь куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида Ўзбекистон, Қозоғистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Сербия ва Хорватия расмийлари иштирок этишларини тасдиқлаганлар. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков сўзларига таянган ҳолда РИА Новости хабар қилди.

Қайд этилишича, журналистлар Песковдан Москвадаги парадга кимлар қатнашишни тасдиқлагани ҳақида сўраганлар.

“Бизда… Қозоғистондан, Қирғизистондан, Молдовадан, Тожикистондан, Туркманистондан, Ўзбекистондан тасдиқ бор. Шунингдек, Сербия, Хорватия, Абхазия, Жанубий Осетиядан ҳам иштирок тасдиқланди”, дея иқтибос келтиради агентлик Дмитрий Песков сўзларидан.

Москвадаги тадбирга боражак ўзбек делегациясига президент Шавкат Мирзиёев бошчилик қилиши тахмин қилинмоқда.

Айни пайтда Путиннинг матбуот котиби парадда қатнашиш бўйича қатор мамлакат лидерларига таклифнома йўллангани, Россия улардан “бугун-эрта” тасдиқ жавоби келишини кутаётганини қўшимча қилган.

XS
SM
MD
LG