Линклар

Шошилинч хабар
26 октябр 2020, Тошкент вақти: 09:04

Мирзиёев Тошкентнинг эски шаҳрини очиқ осмон остидаги музейга айлантирмоқчи


Эски шаҳарда ўйнаëтган болалар.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Олмазор тумани фаоллари билан йиғилишда Чорсу бозори, Зарқайнар, Сағбон, Себзор, Қорасарой, Гўзалбоғ ва бошқа кўча-маҳаллаларда, жами 482 гектар майдонда замонавий туристик, савдо ва дам олиш маскани — "очиқ осмон остидаги музей" барпо этиш ҳақида топшириқ берган.

Режага мувофиқ Тошкентнинг эски шаҳар қисмида ҳунармандчилик дўконлари ва расталари, чойхона, меҳмонхоналар ҳамда кичик музейлар ташкил қилинади.

Икки йил аввал Тошкентнинг эски шаҳридаги маҳаллалар пойтахтда Tashkent city шаҳарчаси қурилиши муносабати билан бузила бошлаганди.

Эски шаҳардаги кўплаб маҳаллалар эскирган ва яроқсиз аҳволга келиб қолган деган важ билан у ерда замонавий 2-3 қаватли уйлар қуриш режалаштирилганди.

Ўзбекистонга келаётган сайёҳларнинг диққатини тортувчи эски ўзбек уй ва маҳаллаларининг бузилаётгани норозиликка сабаб бўлганди.

Тошкент марказидаги кўплаб эски маҳаллалар кўп йиллардан бери бузилишини кутиб яшамоқда.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG