Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:56

Рафиқаси коронавирусга чалинган Украина президенти учрашувларни бекор қилди


Украина президенти Володимир Зеленский рафиқасида коронавирус аниқлангани ортидан иш тарзини ўзгартиришини маълум қилди.

12 июнь куни Украина президенти маъмурияти Зеленский юзма-юз учрашувларни бекор қилишини ва тадбирларда қатнашишни тўхтатишини билдирди.

Зеленскийнинг ўзида вирус топилмади. Шундай бўлса-да, у бундан нари ҳар куни анализ топширади.

12 июнь куни Зелеснкийнинг рафиқаси Олена Зеленска вирусга чалинганидан ҳайратга тушгани ҳақида ёзган эди.

Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда бугунга қадар коронавирусга чалинганлар сони 29 753 тага етди, уларнинг 870 нафари нобуд бўлди.

XS
SM
MD
LG