Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:20

Арманистон Мецамордаги АЭСни таъмирлаш бўйича Россия таклифини рад этди


Мецамордаги АЭС хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги айтилади.
Мецамордаги АЭС хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги айтилади.

Арманистон ҳукумати Мецамор шаҳридаги АЭСни қайта таъмирлаш учун Россия ажратган 270 миллион долларнинг фақат 60 фоизини ишлатишга қарор қилди.

АЭСнинг ягона реактори 1980 йилда ишга тушган бўлиб, 2017 йилда унинг фаолияти тўхтатилиши керак эди.

Аммо 2014 йилда Арманистон ҳукумати АЭСдан яна 10 йил фойдаланишга қарор қилди. 2015 йили Россия Ереванга 270 миллион доллар қарз ҳамда 30 миллион доллар грант беришга рози бўлди.

«Росатом» етакчилигидаги таъмирлаш ишлари 2019 йил якунида тугатилиши керак эди, аммо бундай бўлмади.

11 июнь куни Арманистон инфраструктура вазири Сурен Папикиян Россия ажратган маблағнинг фақат 107 миллион доллар қисми сарфланганини билдирди.

Бош вазир Никол Пашинян Папикиян тавсияси билан Россиянинг қарзни узайтириш ва фақат рус ширкатлари хизматларидан фойдаланиш таклифини рад этиб, лойиҳани ҳукумат акциялари ёрдамида молиялаштиришга қарор қилди.

Мецамордаги АЭС Арманистондаги электр энергиясининг тақрибан 40 фоизини ишлаб чиқаради.

АҚШ ва Европа АЭС замонавий хавфсизлик талабларига жавоб бермаслигини айтиб, уни ёпишга чорлаб келади.

XS
SM
MD
LG