Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:00

АҚШ Россиядан жосусликда айбланган Пол Уиланни озод этишни талаб қилди


Пол Уилан 15 июнда Москва суди томонидан 16 йилга кесилган эди.
Пол Уилан 15 июнда Москва суди томонидан 16 йилга кесилган эди.

Қўшма Штатлар Россия ҳукуматидан жосусликда айбланиб судланган Пол Уиланни зудликда озод этишни талаб қилди.

Москва шаҳар суди 15 июнда АҚШ ватандоши Пол Уиланни жосусликда айбдор деб топиб, уни 16 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарган эди.

Суд ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди. АҚШнинг Россиядаги элчиси суд жараёнини “адолат устидан кулиш”, деб баҳолади. АҚШ Давлат котиби Майк Помпео эса Вашингтон Уиланга нисбатан адолатли суд бўлганига шубҳа билан қарашини айтди.

Британия ташқи ишлар вазири Доминик Рааб Уиланга чиқарилган ҳукмдан афсусда эканини ва суд адолатли бўлганига шубҳаланишини билдирди. Пол Уилан АҚШдан ташқари Британия, Канада ва Ирландия фуқаролигига эга.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги суд адолатсиз бўлгани тўғрисидаги шубҳаларни инкор қилди ва ҳукм адолатли бўлганини билдирди.

Собиқ денгизчи бўлган Пол Уилан Москвадаги меҳмонхонада 2018 йил декабрида қўлга олинганди. Тергов версиясига кўра, унинг ёнидан ичида давлат сирига алоқадор бўлган маълумотлар ёзилмиш флешка топилган ва мусодара этилган. Пол Уилан бу айбловни рад этиб, ўзига нисбатан таъқибни провокация, деб атаган. Собиқ денгизчининг яқинлари у Москвага тўйга таклиф этилгани сабабли борганини таъкидламоқдалар.

XS
SM
MD
LG