Линклар

Шошилинч хабар
02 июл 2020, Тошкент вақти: 21:16

Ўзбекистоннинг 11та ҳудудида ер қимирлади


Зилзила ўчоғи Тожикистонда бўлган.

Ўзбекистонда 16 июнь куни Тошкент вақти билан соат 6:30да ер қимирлади. Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълум қилишича, зилзила ўчоғи Тожикистонда бўлган.

Зилзила марказидан Тошкентгача масофа 457 километрни ташкил қилган. Зилзила марказида магнитуда 5,5 балл, чуқурлиги 112 километр бўлган.

Зилзиланинг кучи Наманган, Андижон, Фарғона ва Гулистонда 3 баллни ташкил қилган.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Термиз, Қарши, Навоийда эса зилзила 2 балл кучланишда сезилди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG