Линклар

Шошилинч хабар
04 июл 2020, Тошкент вақти: 00:06

Коронавирусдан тузалганларни реабилитациядан ўтказиш амалиётидан воз кечилди


Соғайганлар мана шундай тантаналар билан реабилитацияга кузатилар эди.

Коронавирусдан тузалганларни реабилитацияга жўнатиш амалиётидан воз кечилгани тўғрисида 15 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Билдирилишича, даволанишдан кейинги 14 кунлик реабилитация амалиёти фақат Ўзбекистонда эҳтиёт чораси сифатида қўлланилган.

Ҳатто дунёнинг ривожланган давлатларида ҳам нафақат бу амалиёт, балки коронавирусга чалинганлар ҳам фақат оғир ҳолатлардагина шифохонага ётқизилади, қолган пайт керакли дори-дармонлар тавсия қилиниб, уйда даволаниш буюрилади”,- дейилади хабарда.

Вазирликнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда вирусга чалинган ҳар қандай бемор белгиланган муддатда жиддий кузатув остида тўлиқ бепул даволанади. Даволаниш сўнгида вирус бўйича текширувлар манфий натижа берганидан кейин ҳам бу намуналар Тошкентдаги СЭОМнинг махсус вирусология лабораторияларида қайта таҳлилдан ўтказилади ва фақат шундан кейингина узил-кесил ташхис қўйилади. Ана шундай такрорий чуқурлаштирилган текширувдан кейингина бемор тузалган ҳамда хавфсиз ҳисобланади.

Ўз навбатида, ушбу беморларни даволаган тиббиёт ходимлари ҳам ана шундай такрорий текширув таҳлилларидан ўтишади.

“Энди реабилитация амалиёти тўхтатилганига келсак, тажриба бу амалиётга зарурат йўқлигини кўрсатди. Чунки реабилитацияга вирусдан батамом халос бўлганлар жўнатиларди ва улар орасида касаллик қайталаниш ҳолати ҳам кузатилмади. Шундан кейин бу тажрибадан воз кечилди”, - дейилади хабарда.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG