Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:55

Ўзбекистонда абитуриентларни рўйхатга олиш бошланди


Ўзбекистон олий ўқув юртларининг 2020/2021-ўқув йили учун бакалавриат йўналишларига абитуриентларни рўйхатга олиш 20 июндан бошланди.

Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди. ДТМга кўра, онлайн рўйхатга олиш 20 июлгача давом этади.

Рўйхатга олиш Давлат тест марказининг расмий веб-сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон олий ўқув юртларига 2020/2021-ўқув йили учун бакалавриатнинг кундузги таълим шаклига 103 575 нафар, сиртқи таълим шаклига 31 350 нафар, кечки таълим шаклига эса 5025 нафар талаба қабул қилинади.

Магистратура босқичига эса 10 425 квота берилган.

XS
SM
MD
LG