Линклар

Шошилинч хабар
10 июл 2020, Тошкент вақти: 16:08

Ўзбекистонда коронавирус аниқланган беморлар сони 6 мингдан ошди


Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 20 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79 кишига ортиб, 6025 кишига етган.

Янги касалланиш ҳолатларининг 70 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари Тошкент вилоятида — хориждан чегара пост орқали мамлакатга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

Вазирликка кўра, Ўзбекистонда коронавирус пандемияси бошланганидан буён ҳозирга қадар 19 нафар фуқаро касалликдан вафот этган.

Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 20 июнга келиб 8 миллион 683 минг нафардан ошди.

Шу кунга қадар коронавирус дунёда 460 мингдан ортиқ киши ёстиғини қуритди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG