Линклар

Шошилинч хабар
08 июл 2020, Тошкент вақти: 10:47

Журналистларни қийноққа солишда айбланган эронлик собиқ ҳакам Бухарестда ўлик ҳолда топилди


Эронда коррупцияда айбланиб, қидирувга берилган собиқ судья Руминия пойтахти Бухарестда ўлик ҳолда топилди.

Бухарест полицияси 52 ёшдаги эронлик шахс кўп қаватли иморатдан қулаб тушганини билдирди.

Расмий манбалар ҳалок бўлган шахс ўтган йилда Эрондан қочиб кетган Ғуломризо Мансурий эканлигини тасдиқлади.

Эрон Мансурийни 500 минг евро пора олишда айблаб келади. Ой бошида у Бухарестда қўлга олинган, кейинги ойда уни Эронга экстрадиция қилиш масаласида суд бўлиб ўтиши керак эди.

Ўтган ҳафтада Мансурий ўзига қўйилган айбловларни рад этгани акс этган видео тарқалган эди.

Бу орада инсон ҳуқуқлари фаоллари ҳамда матбуот эркинлиги ташкилотлари Ғуломризо 2013 йилда 20 нафар журналист қўлга олиниб, қийноққа тутилишига сабабчи эканлигини айтиб келаётган эди.

Хусусан, «Чегара билмас мухбирлар» ташкилоти Ғуломризо аввалига Германияда бўлгани учун мамлакат расмийларини уни қўлга олишга чақирганди. Ташкилотнинг хабар қилишича, Мансурий жорий ойда Германиядан Руминияга ўтган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG