Линклар

Шошилинч хабар
27 октябр 2020, Тошкент вақти: 06:54

Трамп коронавирус пандемияси бошланганидан кейинги илк сайлов раллисини ўтказди


АҚШ президенти Дональд Трамп Оклахомада нутқ сўзламоқда, 20 июнь, 2020

20 июнь куни АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус пандемияси бошланганидан бери илк маротаба сайлов раллисини ўтказди.

Трамп коронавирус тарқалиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларга қарамасдан, Оклахома штатининг Талса шаҳрида уни қўлловчилар олдида чиқиш қилди.

Чиқиши давомида Трамп шундай деди:

- 2020 йилда танлов осон бўлади. Сўл-қанот тўдаларга бўйсунишни истайсизларми, ёки америкаликлар ўлароқ мағрур туришни хоҳлайсизларми?

Трамп 3 ноябрга белгиланган сайловда демократик рақиби Жо Байденни «радикал сўл қанотнинг ожиз қўғирчоғи» дея таърифлаб, унинг устидан ғалаба қозонишини башорат қилди.

Трамп кампаниясининг тадбир давомида ҳаммани ниқоб ва антисептик билан таъминлаш ҳамда қатнашувчилар тана ҳароратини текшириш ваъдаларига қарамасдан, 19 минг кишилик арена тўлмади.

Тадбир бошланишидан олдин, ташкилотчилик ишларида қатнашган 6 шахс коронавирусга чалингани хабар қилинди.

Трамп эса бундай хабарлар билан ўзини қўлловчи тарафдорларини қўрқитишда ОАВни айблади.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG