Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:15

COVID-19: Бразилияда ўлим сони 50 мингга яқинлади, АҚШда кундалик ўлим сони мингдан ошмаяпти


COVID-19 инфекцияси фавқулодда тез ёйилаётганига қарамай, Рио-де-Жанейро пляжлари тўла, июнь, 2020
COVID-19 инфекцияси фавқулодда тез ёйилаётганига қарамай, Рио-де-Жанейро пляжлари тўла, июнь, 2020

21 июнь куни Бразилияда коронавирус туфайли ҳалок бўлганлар сони 50 мингга яқинлади.

Мамлакатда бугунга қадар вирусга чалинганларнинг умумий сони эса 1 миллиондан ошди.

Бразилия Соғлиқни сақлаш вазирлиги 20 июнь куни 1 022 нафар одам вирус туфайли қазо қилганини билдирди.

Мамлакатда коронавирус юқтириш ҳолати илк маротаба 26 февралда қайд этилган эди.

Ўнг қанотчи президент Жаир Болсонару ижтимоий масофа сақлаш каби вирусга қарши кураш чоралари мамлакат иқтисодини издан чиқаришини айтиб, уларни қўлламай келади.

Бразилия ҳозирда коронавирусга чалинганлар сони бўйича АҚШдан кейин (2,2 миллиондан кўпроқ бемор) иккинчи ўринга чиқиб олди.

Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра, ҳозирда АҚШда коронавирус қурбонлари сони кунига 1000 га етмаяпти.

Шифокорлар чекловлар бекор қилинган АҚШда пандемиянинг иккинчи тўлқини бошланиши мумкинлигини айтиб, хавотир изҳор қилмоқда.

XS
SM
MD
LG