Линклар

Шошилинч хабар
06 август 2020, Тошкент вақти: 12:41

ССВ: 19 бемор оғир, 6 нафари ўта оғир аҳволда. 7 вилоятда аҳоли орасида вирус аниқланди.


Коронавирус учун топширилган таҳлил намунаси, июнь, 2020, Тошкент

28 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони камида 7725 (+43) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, янги касалланиш ҳолатларининг:

- 30 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида,

- 11 нафари Тошкент вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида),

- 2 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

2465 бемор шифохоналарда қолмоқда. Улардан 19 нафари оғир, 6 нафари ўта оғир аҳволда.

Шанба, 27 июнь куни мамлакат бўйлаб, аҳоли орасидан аниқланган коронавирус беморлари сони камида 54 нафарга етди. Бу рақам шу пайтгача бир кунда қайд этилган аввалги рақамлардан баланддир.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, 54 киши қуйидаги вилоятларда аниқланган:

- 39 нафари Тошкент шаҳрида,

- 6 нафари Тошкент вилоятида,

- 4 нафари Сирдарё вилоятида,

- 4 нафари Сурхондарё вилоятида,

- 1 нафари Бухоро вилоятида аниқланган.

27 июнь куни коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар жами сони эса камида 255 нафарни ташкил қилган.

28 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда инфекциядан тузалганлар 5200дан ошди, 20 бемор вафот этди.

Шу куни вирус юқтирганлар расмий сони дунёда 10 миллиондан ошди. Ўлганлар сони эса 499 мингдан, тузалганлар 5 миллион 68 мингдан зиёд.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG