Линклар

Шошилинч хабар
06 август 2020, Тошкент вақти: 11:44

COVID-19: Айрим АҚШ штатлари вирус тарқалиши авж олаётганини бар ва пляжлар очилганидан кўрмоқда


Калифорнияда пляждаги қизалоқ, 10 июнь, 2020, АҚШ

АҚШ жануби ва ғарбида жойлашган штатларда коронавирусга чалиниш ҳолатлари тез суратда ошиб борар экан, айрим губернаторлар барлар ва пляжлар ўта эрта очилганини эътироф этмоқда.

27 июнь куни Флорида штатида бир кунда рекорд 9 585 нафар одамда коронавирус аниқланди. Вирусга чалинганларнинг аксари ёшлар экани айтилмоқда.

Штат губернатори Рон Деcантис бу ҳолатни пляжлар эрта очилганига боғлади. Эндиликда штат расмийлари айрим чекловларни қайта жорий қилмоқчи.

Техас штатида эса 27 июнь куни 24 соат ичида 5 700 киши вирусга чалингани хабар қилинди. Штатда беш кун кетма-кет 5 мингдан ошиқ одам коронавирусни юқтирди.

Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра, бугунга қадар АҚШда коронавирус туфайли нобуд бўлганлар сони 128 мингдан ошиб кетди.

Шифокорлар чекловлар бекор қилинган АҚШда пандемиянинг иккинчи тўлқини бошланиши мумкинлигини айтиб, хавотир изҳор қилиб келади.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG