Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:40

Польшада коронавирус пандемияси сабаб май ойида қолдирилган президентлик сайлови бўлиб ўтмоқда


Президентлик сайловида овоз бераётган варшаваликлар, 28 июнь, 2020, Польша.
Президентлик сайловида овоз бераётган варшаваликлар, 28 июнь, 2020, Польша.

Польшада президентлик сайловларининг биринчи тури бўлиб ўтяпти.

Унда амалдаги популист президент Анджей Дуда ҳам ўз номзодини қўйган ва сайловда айнан Дуда энг кўп овоз тўплаши кутилмоқда.

Агар, иккинчи тур бўладиган бўлса, у ҳолда унинг асосий рақиби бўлмиш Варшава мэри Рафал Тшасковский бўлиши кутилмоқда.

Польшада президентлик сайловлари 10 майга белгиланган эди, аммо коронавирус пандемияси туфайли 28 июнга қолдирилди.

Дуданинг «Қонун ва адолат» партияси парламентда ҳукмрон бўлиб, ўз етакчиси ёрдамида мунозарали қонунлар қабул қилинишига эришди.

Партия қабул қилган айрим қонунлар Европа Иттифоқи танқидига учради.

Сайловолди сўровлар Дуда 41 фоиз, Тшасковский эса 30 фоиз овоз тўплаши мумкинлигини кўрсатди.

Сайлов натижалари 28 июнь оқшом эълон қилиниши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG