Линклар

Шошилинч хабар
22 октябр 2020, Тошкент вақти: 12:18

Covid-19дан бир кунда 4 киши ўлди


Ўзбекистонда 17 июль куни Covid-19 инфекциясига чалинган 4 киши вафот этди.

Бу ҳақда хабар қилган Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, коронавирусдан ўлганлар жами сони 79 нафарга етди.

Ўлганлардан бири Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига 29 июнда ётқизилган юнусободлик 48 яшар бемордир. ССВ бемор ўткир миокард инфаркти, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этганини билдирди.

Шунингдек, Тошкентдаги 1-сон клиник шифохонасида коронавирусдан даволанаётган 3 бемор: сергелилик 62 ёшли аёл ва Тошкент туманида яшовчи 59 ёшли аёл ҳамда юнусободлик 55 ёшли эркак ҳам вафот этди.

ССВ хабарида беморларнинг тўрталасига ҳам икки томонлама пневмония ташхиси қўйилгани айтилган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG