Линклар

Шошилинч хабар
22 октябр 2020, Тошкент вақти: 23:53

Байден: Россия АҚШнинг сайлов жараёнига аралашиш уринишларини давом эттиряпти


Обама ёнида вице-президент ўлароқ ишлаган Байден президентлик пойгасида иштирок этишга бел боғлаган.

АҚШ президентлигига номзод Жо Байден мунтазам равишда разведка маълумотларига эгалигини айтиб, Россия АҚШ президентлик сайловига аралашишга уринишда давом этаётганини таъкидлади.

- Россияликлар ҳануз бизнинг сайлов жараёнимиздан делегитимлаштириш учун курашмоқда. Бу факт, - деди Байден.

Собиқ президент Барак Обама ёнида вице-президент ўлароқ ишлаган Байден демократик партия номидан президентликка номзод кўрилмоқда.

Байден 3 ноябрга белгиланган сайловда ғолиб чиқса, 2021 йилнинг январида президент курсисига ўтиради.

АҚШда анъанага кўра етакчи мухолиф партия номзоди сайлов арафасида разведка баённомаларини ола бошлайди. Бундан мақсад агар у ғолиб чиқса, сайловнинг эртаси куниданоқ муҳим маълумотларга эга эканлигини таъминлашдир.

Қўлловчилар олдида видеомурожаат орқали сўзлаган Байден, агар Москва ўз уринишларини давом эттирадиган бўлса, президент ўлароқ бунга муносиб жавоб қайтаришини таъкидлади.

Бир неча разведка агентлиги Москва 2016 йилги сайловда Трамп ғалаба қозонишига кўмаклашганини хулоса қилган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG