Линклар

Шошилинч хабар
09 август 2020, Тошкент вақти: 23:11

Пентагон: Туркия Ливия ҳукуматини қўллаш учун 3500 нафар суриялик аскарни юборган


АҚШ армиясига кўра, 2020 йилнинг илк уч ойи давомида Туркия Ливия ҳукуматини қўллаш учун 3500 нафар суриялик жангчини юборган.

Ливияда 2011 йил Муаммар Қаддафий ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин фуқаролар уруши бошланиб кетган. Кейинги йилларда генерал Халифа Ҳафтарнинг тан олинмаган Ливия миллий армияси ҳамда БМТ тан олган Миллий муроса ҳукумати ўртасидаги тўқнашувлар авж олди.

Туркия, Қатар ва Италия Триполидаги Миллий муроса ҳукуматини дастаклаб келади.

Россия эса Ҳафтар қўшинларини қўллаб келади. Шунингдек, Франция, Миср, Иордания ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳам Ҳафтарни қўлламоқда.

Май ойида АҚШ Россияни Ливияга ҳарбий учоқ юбориб, вазиятни кескинлаштиришда айблаган эди.

Пентагоннинг янги ҳисоботида эътироф этилишича, Туркия минглаб ёлланма аскарни Триполидаги ҳукумат томонида жанг қилиш учун Ливияга юборган.

Кейинги ойларда Туркия кўмаги билан миллий ҳукумат Ҳафтар кучларини пойтахт Триполи яқинидаги ҳудудлардан чекинишга мажбурлади.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG