Линклар

Шошилинч хабар
03 август 2020, Тошкент вақти: 16:44

Грузия парламенти сайлов арафасида матбуот эркинлигини чеклади


Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Грузия парламентини сайловлар арафасида матбуот эркинлигини чеклашда айблади.

Ташкилот 17 июль куни эълон қилган билдирувда Грузия парламенти дезинформацияга қарши курашиш ниқоби остида радио ва телеканалларни назоратга олишга уринаётгани айтилади.

Грузия ташкилотнинг 2020 йилги матбуот эркинлиги индексида 180 мамлакат орасида 60 ўринни эгаллаган эди.

Октябрь ойида мамлакатда парламент сайловлари бўлиб ўтади. Сайлов арафасида парламент қатор қонунларни қабул қилиб, мухолифат танқидига учради.

Чегара билмас мухбирлар билдирувида эътироф этилишича, парламент 17 июль куни қабул қилган қарор «махсус менежерларни» радио ва телеканаллар бошчиси этиб тайинлашга йўл очиб беради. Бу менежерлар эса Миллий коммуникация комиссияси қарорларига амал қилмаган ширкатлар назоратини қўлга олиши мумкин.

Бундан ташқари, 15 июль куни Грузия парламенти Оммавий соғлиқ қонунига ўзгартиришлар киритди. Янги ўзгартиришлар ҳукуматга фавқулодда вазият эълон қилмасдан турли чекловларни жорий қилиш имконини беради.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG