Линклар

Шошилинч хабар
15 август 2020, Тошкент вақти: 18:07

Покистонда 1700 йиллик Будда ҳайкали вайрон қилинди


Будданинг 1700 йиллик ҳайкалини вайрон қилишда айбланиб 5 ишчи қўлга олинди.

Покистоннинг Шимолий-ғарбий чегара вилоятида қурилиш ишчилари Будданинг 1700 йиллик ҳайкалини вайрон қилиши ортидан жиноят иши очилди.

17 июль куни Тахти-Бахи шаҳрида ишчиларнинг ҳайкални вайрон қилаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг улашилди.

Турар жой қурилиши давомида топилган ҳайкалнинг бузиб ташлангани кескин қораланди, маҳаллий археологлар бу ҳолат юзасидан полицияга шикоят қилди.

Археолог Абдул Самад Озодлик билан суҳбатда беш нафар ишчи қадимий ёдгорликлар бўйича қонунларни бузишда айбланиб, қўлга олинганини айтди.

Самад ишчилар ҳайкални бутунлай барбод қилишганини қўшимча қилди.

Покистоннинг Шимолий-ғарбий чегара вилояти қадимги Гандҳара қироллиги ҳудудида жойлашган. Вилоятдаги Тахти-Бахи шаҳри эса буддавий маданиятнинг муҳим маркази ҳисобланади.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG