Линклар

Шошилинч хабар
04 август 2020, Тошкент вақти: 07:29

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси ва Сурхондарё вилояти ҳокимига вирус юқди


Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси 73 ёшли Муса Ерниязов ва Сурхондарё вилояти ҳокими 50 ёшли Тўра Боболов Covid-19 инфекциясига чалинган.

Бу ҳақда хабар қилган Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, ҳозирда Муса Эрниязов Нукус шаҳрида, Тўра Боболов эса Тошкент шаҳрида даволанмоқда.

ССВ икки мулозимнинг ҳам ҳолати барқарор эканини маълум қилди.

Мамлакатда Covid-19 инфекцияси аниқланган беморларнинг расмий сони 16068 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, коронавирусдан ўлганлар жами сони 79 нафарга етган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG