Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2020, Тошкент вақти: 21:52

Бирданига 9 ҳудудда коронавирусга чалинган беморлар аниқланди


Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 19 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони камида 16429 нафарга етган.

Бирданига 9 та ҳудудда вирусга чалинганлар аниқланди.

18 июль куни эса бирданига 11 ҳудудда беморлар аниқланди ва икки кун кетма-кет касалланганлар сони кунига 500 нафардан ошгани кузатилди.

19 июль куни аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг:

- 45 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида,

- 77 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида,

- 36 нафари Андижон вилоятида,

- 22 нафари Наманган вилоятида,

- 18 нафари Тошкент вилоятида,

- 17 нафари Бухоро вилоятида,

- 15 нафари Сирдарё вилоятида,

- 9 нафари Самарқанд вилоятида,

- 3 нафари Сурхондарё вилоятида,

- 1 нафари Жиззах вилоятида

коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Аммо, Озодликка келаётган маълумотларга кўра, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар сони расмий рақамлардан кўп бўлиши мумкин.

Аксар ҳудудларда иситмаси борлар тест топшира олмаётгани, уйларига вақтида "Тез ёрдам" хизматлари келмаётгани, тестга таҳлил топширганлар эса жавобни узоқ кутаётганидан шикоятлар кўпайган.

XS
SM
MD
LG