Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:09

Эронда намойиш қатнашчиларига чиқарилган ўлим ҳукми қайта кўриб чиқиладиган бўлди


14 июль куни Эрон Олий суди Амир Ҳусайн Морадий, Саид Тамжидий ва Муҳаммад Ражабийларни қатл қилиш ҳукмини ўз кучида қолдирган эди
14 июль куни Эрон Олий суди Амир Ҳусайн Морадий, Саид Тамжидий ва Муҳаммад Ражабийларни қатл қилиш ҳукмини ўз кучида қолдирган эди

Эронда ўтган йилда содир бўлган норозилик намойишлардаги роли учун ўлим жазосига ҳукм қилинган уч шахс ҳукми бекор қилинди.

Бу ҳақда айбланувчилар адвокатларидан бири Бабак Пакния маълум қилди.

19 июль куни Пакния Twitterда айбланувчилар иши қайтадан кўриб чиқилишини маълум қилди.

Айбланувчиларнинг намойишлардаги роли учун ўлим жазосига ҳукм қилингани ижтимоий тармоқларда кескин қораланган эди.

Суд қарорини оддий фуқаролар, олимлар, собиқ сиёсатчилар ва санъаткорлар қоралади.

Amnesty International ташкилотига кўра, 2019 йилда Эронда 251 нафар шахс қатл этилган.

Бу кўрсаткич фақат Хитойда юқорироқдир. 14 июль куни Эрон Олий суди Амир Ҳусайн Морадий, Саид Тамжидий ва Муҳаммад Ражабийларни қатл қилиш ҳукмини ўз кучида қолдирган эди.

Улар 2019 йилнинг ноябрида бензин нархлари кескин кўтарилиши ортидан бошланиб кетган намойишлар давомида жиноят содир этишда айбланмоқда.

XS
SM
MD
LG